Уруш шамоли турди: Россия ва АҚШ дипломатларини Украинадан олиб кетмоқчи

Олам

image

АҚШ ва Россия Украина пойтахти Киевдаги барча дипломатларини эвакуация қиляпти. Россия бу ишни аввалроқ бошлаган, АҚШ эса бугун 16 февралдан бошламоқчи. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

“Украина фуқароларининг айтишича, мамлакатдаги россиялик дипломатлар ва консуллик ходимлари Россияга кетишни бошлаган. Бу, хусусан, консуллик ва элчихонада қабулга ёзилишда юзага келган қийинчиликлардан далолат беради”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Россия Ташқи ишлар вазири Буюк Британия ташқи сиёсати етакчиси Лиз Трасс билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжумани чоғида бундай сценарий бўлиши мумкинлигига ишора қилган.

Шунингдек, ”Associated Press” нашрига кўра, АҚШ Давлат департаменти Американинг Киевдаги элчихонасини тўлиқ эвакуация қилиш ташаббуси билан чиққан.

“Протокол бугун ишга туширилади. У махфий ҳужжатларни, қаттиқ дискларни йўқ қилишни ва барча дипломат ҳамда бошқа ходимларнинг кўпчилигини мамлакатни тарк этишини ўз ичига олади”, дейилади бошқа бир хабарда.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден америкаликларни Россия агрессияси таҳдиди туфайли зудлик билан Украинани тарк этишга чақирган эди. Қўшма Штатлардан ташқари ўндан ортиқ давлатлар аллақачон ўз фуқароларидан Украинани тарк этишни сўраган.

Оммавий ахборот воситаларига кўра, айни вақтда Исроил дипломатларининг оилаларини Киевдан эвакуация қилган. Норвегия ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирган. Бундан ташқари, Осло Украина билан чегарадан 250 километр узоқликда Россия ҳудудига бормасликни тавсия қилмоқда. Латвия Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини имкон қадар тезроқ Украинани тарк этишга даъват этган. Британия Киевдан элчихона ходимларини олиб кетади, у консуллик ёрдамини бошқа кўрсата олмаслигини билдирган. Вашингтон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Украинадаги миссиясидан ўз кузатувчиларини чақириб олмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

808

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг