“Уруш бошланди”. АҚШ Араб денгизида Эрон дронини уриб тушурди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари ҳарбийлари Араб денгизи ҳудудида Эронга тегишли бўлган учувчисиз учиш аппаратини (дронни) уриб туширганини расман маълум қилди.

Мазкур ҳодиса минтақада АҚШ ҳарбий иштирокининг кучайтирилиши, ҳаво таҳдидларига қарши чоралар кўриш ва халқаро денгиз савдо йўллари хавфсизлигини таъминлаш фонида содир бўлган. Шу билан бирга, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинлик янги босқичга кирганини кўрсатмоқда.
Сўнгги воқеаларга муносабат билдирган АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари, генерал Бред Купер Эрон томонидан халқаро сувлар ва ҳаво ҳудудларида юзага келтирилаётган доимий босим ва таҳдидларни энди тоқат қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Марказий қўмондонлик вакили, капитан Тим Хокинс икки ҳарбий тўқнашув тафсилотларини очиқлаган. Унинг сўзларига кўра, кеча, 3 февраль куни АҚШнинг F-35С русумли қирувчи самолёти Эроннинг Shahed-139 туридаги дронини уриб туширган. Ушбу дрон Араб денгизида ҳаракатланаётган USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемаси томон яқинлашган.

Авиаташувчи кема Эроннинг жанубий қирғоқларидан тахминан 500 миль узоқликда жойлашган. АҚШ томони вазиятни кескинлаштирмасликка уринганига қарамай, дрон ҳаракатини тўхтатмаган ва дрон йўқ қилинган, АҚШ ҳарбий хизматчилари ва техникаси эса зарар кўрмаган.

Биринчи ҳодисадан бир неча соат ўтиб, кескинлик Ҳормуз бўғозига ҳам кўчган. Бу ерда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз кучлари икки тезкор катер ва битта дрон ёрдамида АҚШ байроғи остида сузаётган “ Stena Imperative” номли тижорат нефть танкерига таҳдид қилган.

Хабарларга кўра, Эрон кучлари танкерга яқинлашиб, уни ушлаб қолишни режалаштирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШ билан музокараларга тайёргарлик бошланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Араб денгизи Ҳормуз F-35С

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг