Унинг ҳикоясида воқеалар ўзгаряпти – Брэд Питтнинг вакили Жолининг айбловларига жавоб қайтарди

Маданият-санъат

image

Брэд Питт томонидан Жолининг айбловлари рад этилди

Аввалроқ, актриса Анжелина Жоли собиқ турмуш ўртоғи Брэд Питтни оилавий зўравонликда ва фарзандларига қўл кўтаришда айблагани ҳақида хабар берган эдик. Голливудда кўтарилган шов-шувлардан сўнг актёрнинг вакиллари ва адвокати воқеа юзасидан CNN нашрига ўз муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, Питтнинг вакили Жолининг айтганлари ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини айтган.

“Анжелина Жоли ҳар сафар ўз ҳикоясини айтганида, воқеалар ўзгаришда давом этмоқда. Брэд қилган иши учун аллақачон жавобгарликни ўз зиммасига олди, лекин у қилмаган ишлари учун жавоб бермайди”, дейди вакил.

Ўз навбатида шов-шувларга актёрнинг адвокати Энн Кили ҳам муносабат билдирган ва Жоли тарқатаётган миш-мишлар суд қарорларига тасир кўрсатмаётганига урғу берган.

“Сўнгги олти йил ичида, турли давлат органлари қарорларни мустақил қабул қилди. Брэд судда доимгидек жавоб беришда давом этди”, дейди у.

АҚШ Федерал қидирув бюроси матбуот котиби Лаура Эймиллернинг маълум қилишича, ФҚБ ҳолат юзасидан қўшимча тергов олиб бормайди.

Маълумот ўрнида, Голливуд юлдузлари 2019 йилда расман ажрашган бўлса-да, ҳали ҳам фарзандларининг келажаги масаласини ҳал қилишмаган. Жуфтликнинг олти нафар фарзанди бўлиб, улардан уч нафари асраб олинган. Суд жараёнлари ўз якунига етгунига қадар фарзандлар онаси қарамоғида қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг