Уммон султони Шавкат Мирзиёев шарафига расмий қабул маросимини ўтказди

Ўзбекистон

−

image

Кеча, 16 ноябрь куни Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Масқат шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига расмий қабул маросимини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, Масқат шаҳридаги “Ал-Аълам” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид томонидан расмий қабул маросими уюштирилган.

Давлат ташрифи муносабати билан ташкил этилган тадбирда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, Уммон ҳукмрон оиласи вакиллари ва юқори мартабали давлат арбоблари ҳамда султонликда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидни икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг