Улар ўзи нима учун ойлик оляпти? – Президент ишламаётган вазир ва “замминистр”лар ҳақида

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, йиғилишда Президент вазир ва унинг ўринбосарларини ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатмаганини танқид қилган.

“Нима учун ушбу йиғилишни ўзим ўтказаяпман? “Инсон қадрини улуғлаш” йилида ҳар бир фуқаромизнинг хонадонида яхши яшашига шароит яратишимиз зарур.

Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади.

Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкин.

Ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушуняптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди.

Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик олаяпти?”, дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

565

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг