Украиналик собиқ футболчи урушда ҳалок бўлди
Спорт
−
14:22 1397 1 дақиқа
Украина терма жамоасининг собиқ футболчиси Роман Максимюк урушда ҳалок бўлди. Бу ҳақда спортчининг рафиқаси Верага таяниб, Украинанинг УНИАН хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг январь ойидан бери 50 ёшли Максимюк бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган. Собиқ футболчи Украина Қуролли кучларининг 25-бригадасида хизмат қилган ва Донецк Халқ Республикасидаги (ДХР) Красноармейск (Покровск) яқинида бедарак йўқолган.

1998–1999 йилларда Максимюк Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида ўйнаб, Россия кубоги соҳибига айланган. У, шунингдек, Киевнинг “Динамо”, Днепропетровскнинг “Днепр”, Луцкнинг “Волынь”, Одессанинг “Черноморец” ва Қозоғистоннинг “Атырау” ҳамда “Казахмыс” клубларида тўп сурган.

Украина терма жамоаси таркибида Максимюк 1998 йилдан 2002 йилгача бешта ўйин ўтказган ва 2011 йилда 37 ёшида спортдаги фаолиятини якунлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь