Украинадаги уруш фонида АҚШ газдан роса “соққа” қиляпти – “Global Times”

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари суюлтирилган газ бозорида АҚШ компаниялари учун янги имкониятлар туфайли Европа энергетика инқирозининг асосий фойда олувчиси сифатида пайдо бўлди. Бу фикрни “Global Times” нашри билдирган. 

“Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли ЕИ АҚШдан суюлтирилган газ импортини ҳар қандай ҳолатда ҳам оширишга мажбур бўлди, бу эса америкалик етказиб берувчиларга мисли кўрилмаган фойда келтирди”, дейди Сямэнь университети қошидаги Хитой энергетика иқтисодиёти тадқиқот маркази директори Линь Боцян.  

2021йилда АҚШ Европа Иттифоқига 34 миллиард куб метр, 2022 йилнинг биринчи ярмида эса 39 миллиард куб метр газ етказиб берди, деб ёзади газета “Refinitiv” таҳлил компанияси ва “Reuters” агентлиги маълумотларига таяниб.

“Илгари буни тасаввур қилиб бўлмас эди, чунки транспорт харажатлари туфайли Америка суюлтирилган газининг нархи Россия газ қувурига қараганда анча юқори эканлиги аниқ. Аммо энди Украина инқирози буни ҳақиқатга айлантирди, чунки Европа Иттифоқи Россия газига энергетика қарамлигини камайтиришга қарор қилди”, дейди мутахассис.

Унинг таъкидлашича, АҚШдан суюлтирилган газнинг қиммат импортига қарамай, ЕИ учун энергия талаби одатда кескин ошиб бораётган қиш мавсумида инфляция, электр тақчиллиги ва ишлаб чиқаришдаги узилишларнинг олдини олиш қийинлигича қолади. 

Июнь ойида “Газпром” “Шимолий оқим” қувури орқали газ етказиб беришни кескин камайтирди. Россия компанияси буни Siemens газ турбинаси Канададаги таъмирдан сўнг ўз вақтида қайтарилмагани билан изоҳлади. 11 июлдан 21 июлгача эса газ қувурининг иккала тармоғи режалаштирилган таъмирлаш ишлари туфайли тўхтатилди.

2 сентябрь куни эса “Шимолий оқим”нинг ягона ишлайдиган турбинасига техник хизмат кўрсатишда носозликлар аниқланди, газ қувури улар тузатилмагунча ишламаслиги эълон қилинди. 

5 август кунги савдоларда Европада газ нархи 1000 куб метр учун 3200 доллардан ошди. Лондон ICE биржасига кўра, бундай юқори нарх 8 мартдан бери биринчи марта кузатилди. Кун бошидан буён газ нархининг умумий ўсиши 8 фоиздан ортиқни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1013

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг