Бухородаги мудҳиш ЙТҲда она-бола ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
29 Сентябрь 2020
16873Бугун, 29 сентябрь куни Бухоро вилоятида Nexia ҳалокатга учраши оқибатида она ва бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
ЙТҲ соат 07:30 да Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-72 автомобиль йўлининг 8 кмда юз берган. 30 ёшли С.Ж. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинани Жондор-Бухоро йўналиши бўйича бошқариб бориб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ҳаракат йўналиши бўйича ўнг томонида жойлашган бетон тўсиққа автомашина олд қисми билан урилган. Кейин автомашина бир неча маротаба ағдарилиб айланиб кетган.
Натижада автомашинада бўлган йўловчилар турмуш ўртоғи 29 ёшли Б.Х., ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди 7 ёшли К.Т. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси