Украина 2022 йилда қанча ёрдам олгани эълон қилинди

Олам

image

2022 йилда ҳамкор мамлакатлардан Украинага эълон қилинган ҳамда кўрсатилган молиявий, ҳарбий ва гуманитар ёрдамнинг умумий миқдори 120 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Украина Миллий банкининг ҳисоботида келтирилган.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 11 ойи давомида Украина бюджетни молиялаштириш учун 28 миллиард доллар олган. Ушбу даромадларнинг 42 фоизи грантлардир. 

БМТ ва Туркия иштирокида Россия билан биргаликда тузилган дон битими Украина тўлов балансига босимни камайтириш имконини берган.

Қайд этиш керакки, Европа Иттифоқи 16 декабрь куни Украинага янги молиявий ёрдам пакетини тақдим этишни маъқуллади. Еврокомиссия таклифига кўра, ЕИ давлатлари Киевга 18 миллиард евро миқдорида имтиёзли кредитлар ажратади, уни тўлаш учун Украинага 2033 йилдан бошлаб 35 йил муддат берилади.

24 декабрь куни АҚШ Конгресси 2023 йил учун 1,7 триллион доллар миқдоридаги мамлакат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, 44,9 миллиард доллар Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. 

“Politico” нашрига кўра, АҚШ расмийлари Украинага ёрдам секинлашишини кутишмоқда, чунки Вакиллар палатасини назорат қилувчи республикачилар бу масалада иккига бўлинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг