Ўқувчи дарсга кечикмаслик учун 10 километрни пиёда босиб ўтди
Олам
−
25 Январь 2020
7318Германиянинг Росток шаҳрида яшовчи 13 яшар бола дарсга улгуриш ва бунинг учун 10 километрли масофани босиб ўтиш учун ярим кечаси йўлга тушди. Бу ҳақда 25 январь куни Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.
Тунда ўғилларини топа олмаган ота-она ваҳима кўтаришади. Кейин эса бола томонидан ташлаб кетилган хатга кўзлари тушди. Унда автобус ҳайдовчиларининг иш ташлашлари сабаб дарсга кеч қолиши мумкинлиги, шу боис пиёда йўлга чиққанлиги ёзилган эди. Полиция болани излай бошлади, аммо топа олишмади.
Фақатгина тонгги еттида мактабдан қўнғироқ бўлди: ўғиллари соғ-саломат, ҳатто дарсда ўтирибди. Дарсга кеч қолмаслик учун у 10 километр масофани босиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь