Ўғлининг вафоти сабабли Роналду “Ливерпуль”га қарши ўйнамайдиган бўлди
Спорт
−
19 Апрель 2022
9412“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда туғилган ўғли вафот этгани сабабли АПЛнинг 30-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Манчестер Юнайтед” клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Оила энг муҳими ва Криштиану Роналду ушбу ўта оғир дамларда ўз яқинларини қўллаб-қувватламоқда. Шундай қилиб, Роналду “Энфилд”да “Ливерпуль”га қарши ўйнамаслигини тасдиқлашимиз мумкин. Криштиану клубдаги барча руҳан сен билан бирга ва оилангга ҳамдардлик билдиради”, дейилган “қизил иблислар”нинг расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” “Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун, 19 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00да "Энфилд" стадионида бошланади. Айни дамда “Манчестер Юнайтед” 54 очко билан АПЛ жадвалининг 5-ўринида жойлашган, “Ливерпуль” эса 73 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь