Уфада 15 ёшли ўсмир университет ётоқхонасига ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 7 февраль куни Россиянинг Уфа шаҳрида 15 ёшли ўсмир пичоқ билан тиббиёт университети ётоқхонасида яшовчи талабаларга ҳужум қилди. Бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда Россия РБК хабар берди. 

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳужумчи ётоқхона биносига кириб, у ерда яшовчи талабаларга жароҳат етказган. Жабрланганлар тиббиёт муассасаларига етказилган.

ТАССнинг мамлакат ИИВ расмий вакили Ирина Волкка таяниб хабар беришича, тўрт киши жабрланган. Башқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда. Бироқ “Baza” ва “Mash” Telegram-каналлари жабрланганлар сони олти нафарга етиши мумкинлигини, улар орасида ётоқхона қўриқчиси ҳам борлигини маълум қилган.

Шунингдек, бинода хорижлик талабалар яшаши ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. Мазкур маълумот расман тасдиқланмаган.

Ўсмир қўлга олинаётганда қаршилик кўрсатган. Оқибатда икки нафар полиция ходими пичоқдан жароҳат олган. Ҳужумчи ўзига ҳам жароҳат етказган ва шифохонага ётқизилган. ТАСС маълумотига кўра, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Тергов қўмитаси икки ва ундан ортиқ шахсни ўлдиришга суиқасд ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Ғарбидаги Кульсари шаҳридаги мактабда 10-синф ўқувчиси тенгдошларига болта билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Уфа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг