ЎФА фахрийлар кенгаши раиси вафот этди
Спорт
−
08 Ноябрь 6696 1 дақиқа
Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгаши раиси, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси, Мураббийлар кенгаши аъзоси, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" Тўлаган Исоқов вафот этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Тўлаган Исоқов ўз умрини футболга бағишлаган. У футболчи сифатида “Пахтакор” жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, дарвозага 52 гол киритишга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, Тўлаган Исоқов мураббийлик фаолиятини “Шаҳрихончи” жамоасида бошлаган. Бир неча йил футбол мактаби директори бўлган, Тошкент вилояти спорт қўмитасида ишлаган ва 1989 йилда Виктор Носов “Пахтакор“ жамоаси мураббийлигини тарк этганидан сўнг клубга бош мураббий бўлган. Исоқов мураббийлик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Зарафшон” ва “Сурхон” жамоаларини бошқарган. 2020 йилдан Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгаши раиси этиб сайланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бунёдкор” клубининг тожикистонлик ёрдамчи мураббийи, собиқ футболчи Сергей Арслонов вафот этган эди.
Live
Барчаси