U-20 Осиё кубогининг жарималари миқдори маълум бўлди
Спорт
−
01 Март 2023 3092 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 1 март куни Ўзбекистонда футбол бўйича U-20 Осиё кубоги бошланади. Турнирда қитъанинг 16 жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради. Жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган мусобақа баҳслари қизғин курашларга бой ўтиши табиий.
Хўш, U-20 Осиё кубогидаги жарималар миқдори қанчани ташкил этади? Осиё футбол конфедерацияси ўз расмий сайтида тегишли суммаларни эълон қилди.
Маълум бўлишича, ўйинларда иккита сариқ карточка олиб, четлатилган футболчилар 300 АҚШ доллари, тўғридан-тўғри қизил карточка олганлар эса 500 АҚШ доллари жарима тўлайди. Ўйин ҳакамларига нисбатан нотўғри хатти-ҳаракати оқибатида олинган қизил карточка учун эса 2500 АҚШ доллари тўланиши белгиланган.
Осиё кубоги ўйинларига Тошкентдаги “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “ЖАР” стадионлари, шунингдек, Фарғонанинг “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.
Live
Барчаси