Twitter АҚШдаги сайлов бўйича 300 мингга яқин нотўғри твитни аниқлади

Олам

image

Twitter раҳбарияти АҚШдаги сайловлар тўғрисида жорий йилнинг 27 октябридан 11 ноябригача бўлган даврда ижтимоий тармоққа жойлаштирилган 300 мингга яқин ёлғон хабарларни аниқлади. Бу ҳақда ТАCC хабар берди. 

Twitter хавфсизлик хизмати кеча, 12 ноябрь куни тармоққа жойланган АҚШдаги президентлик сайлови тўғрисидаги нотўғри мазмунли маълумотлар ҳақида баёнот эълон қилган.

“Тахминан 300 мингта мунозарага сабаб бўлган нотўғри маълумотли твитлар “...” тарзида белгиланди”, дея айтиб ўтилган ижтимоий тармоқ раҳбарияти баёнотида.

Умуман олганда, сайловлар билан боғлиқ умумий твитларнинг, тахминан, 0,2 фоизи қандайдир эслатмалар билан белгиланган.

300 мингта твитлардан, деярли 500 тасига Twitter менежментининг аниқ хабарлари йўлланган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ хавфсизлик хизмати ушбу твитларни “retweet” қилиш ва шарҳлаш имкониятларини чеклаган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг сентябрь ойида Facebook ва Twitter АҚШдаги сайлов жараёнига таъсир ўтказишга қаратилган уринишларга қарши курашишга келишиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.

7 ноябрь куни етакчи ахборот агентликлари сайловда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг