Тўртинчи бор Олимпиада ўйинлари қолдирилди. Бу сафар COVID-19 айбдор
Спорт
−
25 Март 2020
6170Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётгани боис, Халқаро Олимпия қўмитаси жорий йил Токиода бўлиб ўтиши керак бўлган Олимпиада расман қолдирилди.
Ҳар тўрт йилда бўлиб ўтадиган ушбу йирик мусобақанинг ўтказилиш вақти тарихда тўртинчи бор бошқа муддатга кўчирилди. Олимпиада ўйинларинг учтаси жаҳон уруши сабаб бекор қилинганди. 1916 йили ушбу йирик мусобақа Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Биринчи жаҳон уруши сабаб Олимпиада қолдирилганди. 1940 йили Хельсинкида, 1944 йили эса Лондонда бўлиб ўтиши керак бўлган Олимпиада Иккинчи жаҳон уруши сабаб бекор қилинганди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, 1948 йили Лондон шаҳри Олимпиадага мезбонлик қилган ва ушбу халқаро мусобақа ўтказилган.
Олимпиаданинг тўртинчи бор қолдирилишига коронавирус пандемияси сабаб бўлди. Ушбу мусобақа жорий йилнинг 24 июль кунидан 9 августь кунига қадар бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 392 435 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 17 148 киши вафот этди. Касалланганларнинг 103 395 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.
LiveБарчаси