“Туркменэнерго”да носозлик. Бу Ўзбекистонга таъсир ўтказади
Олам
−
21 Февраль 2020
5501Бугун, 21 февраль куни соат 6:45 да Туркманистон энергетика тизимига тегишли “Мари иссиқлик станцияси” ва “Сердар” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчди. Натижада Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайди.
Маълумотларга кўра, Туркманистон электр узатиш тармоғида рўй берган носозлик туфайли Ўзбекистон энергетика тизими бўйича аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида 600 МВт қувватдан фойдаланаётган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилган.
“Айни пайтда туркманистонлик энергетиклар томонидан ҳаво тармоғидаги носозлик сабабларини аниқланиб, уни бартараф этиш юзасидан зарур ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, турли носозликлар туфайли электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган қисқа муддатли узилишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутасадди ходимлари томонидан бартараф этилиб, мавжуд ёқилғи захирасига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, “Ўзбекгидроэнергия” АЖ станциялари ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда.
Маълум бўлишича, “Туркменэнерго” корпорациясининг “Мари иссиқлик станцияси” ва “Сердар” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғидаги носозлик бартараф этилгач, тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён “Туркменэнерго” давлат электр энергетика корпорациясидан электр энергияси импорти амалиётини амалга ошириб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь