Туркиядаги зилзилада 76 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
Олам
−
06 Февраль 2023
8102Аввал хабар берганимиздек, Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, унинг оқибатида 7 вилоятда 76 киши ҳаётдан кўз юмган, 440 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Мамлакат Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб, “TRT Haber” маълум қилди.
Таъкидланишича, кўплаб шаҳарларда сезилган зилзила 30 сониядан ортиқ давом этган. Зилзила ердан 7 километр чуқурликда содир бўлган.
Шанлиурфа губернатори Солиҳ Айҳан, зилзиладан кейин берган дастлабки баёнотида:
“18 нафар фуқаромиз ҳалок бўлди, 67 нафар фуқаромиз тан жароҳати олди”, дея маълум қилган.
Шунингдек, губернатор Айҳан, зилзиладан 19 та бино зарар кўрганини айтди.
Диярбакирда эса 6 киши ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда.
Диярбакир губернатори Али Ихсан Су “TRT News” телеканалида меҳмон бўлиб, қуйидаги баёнотларни берди:
“Зилзила оқибатида еттита бино қулаб тушди. Барча гуруҳларимиз ҳудудда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. 6 нафар фуқаромиз ҳаётдан кўз юмди, улардан 79 нафари тан жароҳати олди. Улар, умуман олганда, енгил тан жароҳати олган. 12 нафар фуқаромиз вайроналар остидан чиқарилди”.
Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.
LiveБарчаси