Туркияда навбатдаги зилзила юз берди
Олам
−
25 Февраль 2023
42127Кеча, 24 февраль куни маҳаллий вақт билан 23:25 да Туркиянинг Малатя вилоятида 4,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабар берди.
Маълумотларга кўра, ер қимирлаши ўчоғи 7 километр чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ва жароҳат олганлар кузатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) иккита кучли зилзила содир бўлган эди. Шу кундан бери уларнинг сони 6040 дан ошди.
Умида Мухторбекова
LiveБарчаси