Туркияда музлаткичдан муҳожирларнинг майдаланган жасади топилди
Олам
−
19 Июнь 2023
17253Туркиянинг Измир шаҳридаги уйларнинг биридан 4 нафар мигрант мурдаси бўлакларга бўлиниб, музлаткичда сақланиб келингани аниқланди. Бу ҳақда “Тurkiye gazetesi” хабар берди.
Унда айтилишича, Измир шаҳрида яшаб келган Туркманистон миллатига мансуб 3 аёл ва 1 эркакнинг мурдалари бўлакларга бўлиниб музлаткичга яшириб қўйилган. Ҳозирда қотиллик туркман миллатига мансуб шахс томонидан амалга оширилгани гумон қилинмоқда.
“Жорий йилнинг 18 июнь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Байракли туманидан келган хабарномадан сўнг кўрсатилган манзилда текширув амалга оширилди. Ҳозирда Туркманистон фуқароси дея гумон қилинаётган қотилни қўлга олиш ҳаракатлари ва воқеа юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади”, дейди вилоят расмийлари.
LiveБарчаси