Туркия Ўзбекистондаги 4 мингдан зиёд муҳтож оилага ёрдам кўрсатди
Жамият
−
30 Апрель 2021 5676 1 дақиқа
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) Ўзбекистондаги муҳтожларга озиқ-овқат тарқатди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, озиқ-овқат пакетларини Республиканинг 14 минтақасидаги 4631 оила қабул қилиб олган.
Ёрдам ТİКА’нинг Тошкентдаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ҳузуридаги “Вақф” фонди орқали тарқатилган.
2%2FNew%20folder45%2F20210429_2_48039856_64654775.jpg)
Қайд этилишичча, ТİКА дастури асосида муҳтож оилаларга 77,3 тонна озиқ-овқат тарқатилган. Ҳар бир озиқ-овқат сумкасида ун, кунгабоқар ёғи, гуруч, чой ва шакар каби ўн хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.
ТİКА’нинг Тошкентдаги координатори Жемалетдин Тюнейнинг сўзларига кўра, агентлик ходимлари Рамазон муносабати билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида муҳтожларга овқат этказиб беради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь