Туркия Ироқ шимолида 455 нафар террорчини зарарсизлантирди

Олам

image

Туркия Қуролли кучлари “Pençe-Kilit”операцияси бошланганидан буён Ироқ шимолида 455 террорчини зарарсизлантирди, 557 та ғор ва террорчиларнинг бошпанаси ҳамда 1904 та портловчи мослама йўқ қилинди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.

Миллий Мудофаа Вазирлиги манбаларига кўра, Ироқнинг шимолидаги Метина, Зап ва Авашин-Басян ҳудудларида “Pençe-Kilit”операцияси муваффақиятли давом этмоқда.

Бундан ташқари, операция доирасида турк ҳарбийлари томонидан жами 1203 дона турли калибрли қуроллар, АТ-3, АТ-4, АТ-5 танкга қарши ракеталар, ракета отиш мосламалари, “Дочка” ва “Загрос” зенит қурилмалари, “Бикси” пулемётлари, “Канас” снайпер милтиқлари, Калашников автоматлари ва М-16 пиёда милтиқлари мусодара қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг