Туркия АҚШ қўшинларига таҳдид соляпти – Пентагон

Олам

image

Туркиянинг “Панжали қилич” операцияси доирасида Сурия шимолидаги авиазарбалари АҚШ ҳарбий хизматчилари хавфсизлигига таҳдид солмоқда, вазиятнинг кескинлашуви ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларига қарши курашдаги кўп йиллик тараққиётни хавф остига қўймоқда. Бу ҳақда кеча, 23 ноябрь куни Пентагон матбуот котиби – АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бригада генерали Патрик Райдер тарқатган ёзма баёнотда айтилади. 

“Мудофаа вазирлиги Сурия шимоли, Ироқ ва Туркиядаги вазиятнинг ёмонлашиб бораётганидан чуқур хавотирда. Бу кескинлашув ИШИДга қарши халқаро коалициянинг ИШИДни заифлаштириш ва мағлуб этиш борасидаги узоқ муддатли тараққиётига хавф туғдиради. Суриядаги сўнгги авиазарбалар уларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солмоқда. АҚШ ҳарбийлари Сурияда маҳаллий ҳамкорлар билан ИШИДни енгиш ва 10 мингдан ортиқ ИШИД жангариларини ҳибсга олиш учун ишламоқда”, дейди генерал. 

Унинг сўзларига кўра, мувофиқлаштирилмаган ҳарбий ҳаракатлар Ироқ суверенитетига таҳдид солади.  

“ИШИД мағлуб этишга эътибор қаратишда давом этиш ва ИШИД устидан ғалаба қозонишга содиқ қўшинлар хавфсизлигини таъминлаш учун зудлик билан кескинликни юмшатиш зарур”, дея қўшимча қилди Пентагон расмийси. 

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар бу ҳаракатлар натижасида ҳам Туркияда, ҳам Сурияда содир бўлган тинч аҳоли ўлимини қоралайди ва ҳамдардлик билдиради.  

“Биз фуқаролик инфратузилмасига атайлаб қилинган ҳужумлар ҳақидаги хабарлардан ҳам хавотирдамиз. Вазиятни пасайтиришга чақириш орқали биз Туркиянинг қонуний хавфсизлик манфаатларини тан оламиз. Биз Туркия ва маҳаллий ҳамкорларимиз билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларни сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилишда давом этамиз”, дея хулоса қилди Райдер. 

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс кеча, 23 ноябрь куни тарқатган ёзма баёнотида Сурия шимолидаги кескинликни зудлик билан юмшатишга чақирганди.  

“Биз минтақани беқарорлаштирувчи, ИШИДга қарши кураш бўйича умумий мақсадимизга таҳдид солувчи, тинч аҳоли ва АҚШ ҳарбий хизматчиларига хавф туғдираётган сўнгги жанговар ҳаракатлардан чуқур хавотирдамиз. Туркиянинг терроризм билан боғлиқ қонуний хавфсизлик хавотирлари борлигини тушунамиз. Шу билан бирга, биз Суриядаги кескинлашув ИШИДга қарши кураш ва чегаранинг ҳар икки томонидаги тинч аҳоли учун қандай оқибатларга олиб келишидан қаттиқ хавотирда эканимизни доимий равишда изҳор қилиб келганмиз”, дейди у.  

Операция ҳақида

уркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 22 ноябрь куни Сурия шимолида Анқара томонидан террорчи деб тан олинган Курдистон ишчилар партияси (КИП) ва у ерда жойлашган Халқ ўзини ўзи мудофаа кучларига қарши трансчегаравий қуруқликдаги операция ўтказиш имкониятини маълум қилди. 

20 ноябр куни Туркиянинг “Панжали қилич” ҳаво операцияси 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон иштирокида бошланди. Ердан ҳаво ёрдами артиллерия томонидан таъминланди. Зарбалар КИП ва унинг Суриядаги бўлинмаси – “Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари”нинг базаларига берилган. Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги Қандил, Асос, Хакурк ҳудудлари билан бир қаторда Сурия шимолидаги Арап-Пинари, Телл Рифат, Жизре ва Дерик ҳудудларида операция муваффақиятли ўтказилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг