“Тунги капалак”лар билан ИИБ ходимларидан қочган ҳайдовчи кимлиги аниқланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда тарқалган оқ ранги Nexia ҳайдовчиси ички ишлар ходимларига бўйсинмай “тунги капалак” қизларни олиб, қочиб кетгани ҳақида видеохабар тарқатилди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, ушбу ҳолат бўйича видеотасвирлар жорий йилнинг 22 март кунидан 23 март кунига ўтар кечаси соат тахминан 02:00 да Яшнобод тумани Шаҳрисабз кўчасида тасвирга олинганлиги аниқланди.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан хизматга жалб қилинган Патруль-пост хизмати ходимлари ўз хизмат йўналиши бўйича фаолият юритаётган вақтда, оқ рангли Nexia русумли автомобиль эгаси 27 ёшли Аброр Х. ички ишлар ходимлари томонидан тўхташ ишораси кўрсатилганига қарамасдан, ўз ҳаракатини давом эттирган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашина жарима майдончасига жойланди.

Тез орада ушбу ҳолат бўйича видеолавҳа орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ИИББ тунги капалак

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг