Энди туман ва шаҳар ҳокими номзодини депутатлар кўрсатади

Жамият

image

Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида сўз очди.

“Янги Ўзбекистон – кучли қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият кўрсатадиган, “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили амал қиладиган демократик давлатдир.

Шу муносабат билан “Халқчил давлат” миллий дастури, Халқ қабулхоналарига конституциявий мақом бериш ва уларнинг фаолияти тўғрисида алоҳида қонун ишлаб чиқиш вақти етди”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Шунингдек, туман, шаҳар, вилоят вакиллик ва ижро ҳокимияти тизими қайта кўриб чиқилади. Келгусида туман ва шаҳар кенгашларида камида 2-3 нафар депутат доимий асосда ишлайдиган тартиб жорий этилади.

Келгуси йилдан 28 та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликларнинг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилади.

Энди ҳокимликлар ўзининг ва ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини кенгаш билан бамаслаҳат мустақил белгилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг