Тухумни қандай истеъмол қилган фойдалироқ?
Саломатлик
−
22 Май 2019
6563Ҳар ким ўз таъбига кўра тухумни сувда қайнатиб ёки ёғда қовуриб истеъмол қилади. Иккиси ҳам мазали. Унутманг тухум қанча кўп пишаверса таркибидаги шунча кўп фойдали микроэлемент ҳам ўлиб бораверади.
Нонуштада ҳам сариғи юмшоқ пиширилган тухумни истеъмол қилган маъқул. Болалар ва қарияларнинг ошқозони қаттиқ пиширилган тухум сариғини ҳазм қилишга қийналишини ёдда тутинг.
Унутманг!
Агар тухумда ёриқ пайдо бўлса, уни тузли сувда пиширишни маслаҳат берамиз.Сувда пишган тухумнинг етилганини аниқлаш учун уни айлантириб кўриш кифоя. Яхши айланган тухум пишиб етилган бўлади.
Тухумни чақмай туриб, унинг янги ёки эскилигини аниқлаш мушкул. Фақатгина уни бир стакан совуқ сувга солгач, аниқ тўхтамга келса бўлади. Сувга тухумни солинг, агар у чўкса, демак, янги, сув юзасига қалқиб қолса, эски.
LiveБарчаси