Тўқаев ва Раҳмон Душанбеда галстукларсиз учрашув ўтказди (фото)
Олам
−
20 Май 2021
10831Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кеча, 19 май куни Душанбега келган Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни ҳукуматнинг Варзоб туманидаги қароргоҳига таклиф қилди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри ёзмоқда.
“Давлат раҳбарлари манзарали, бетакрор табиат ва зилол сувларни кўздан кечирдилар ва норасмий учрашув ўтказдилар”, дейилади Тожикистон Президенти Матбуот хизмати хабарида.
Қозоғистон Президентининг расмий ташрифи маросими бугун, 20 май куни пойтахт Душанбенинг Халқ саройида бошланади.
Унда тор ва кенг доирада тожик-қозоқ музокаралари бўлиб ўтади, шундан сўнг ҳукуматлараро шартномаларнинг янги тўплами имзоланади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023