Тўқаев БАА Мудофаа вазири билан учрашди

Олам

image

Бугун, 30 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Бирлашган Араб Амирликларининг Мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Муҳаммад ибн Муборак Фадел ал-Мазруийни қабул қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакатнинг хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган. Қозоғистон раҳбари БААнинг мудофаа саноатидаги ютуқларини эътироф этган, шунингдек, илғор технологиялар ва инновациялар борасида тажриба алмашиш имкониятларига эътибор қаратган.

“Президент, шунингдек, Остона ва Абу-Даби ўртасидаги муносабатларнинг барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётганини қайд этди ва икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди”, дейилади хабарда.

Ўз навбатида, вазир Тўқаевга БАА Президенти Муҳаммад ибн Зайд ал-Наҳён ҳамда БАА Бош вазири Муҳаммад ибн Рошид ал-Мактумнинг саломларини етказган. У, шунингдек, ушбу ташриф ҳарбий соҳадаги ўзаро ҳамкорликка янги туртки беришига ишонч билдирган.

Бундан ташқари, Қосим-Жомарт Тўқаев Муҳаммад ибн Муборак Фадел ал-Мазруийни Қозоғистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун II даражали “Дўстлик” ордени билан тақдирлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев Муҳаммад ибн Муборак Фадел ал-Мазруий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг