Трампнинг рафиқаси ўз эрига ғайритабиий шарт қўйди

Олам

image

Меланья Трамп турмуш ўртоғи Дональднинг 2016 йилдаги АҚШ Президентлик сайловидаги ғалабасидан кейин никоҳ шартномасини янгилаш кераклиги ҳақидаги гапга туриб олди. Бу ҳақда “The Washington Post” мухбири Мэри Жордан ёзмоқда.

Шартларнинг яхшиланиши

Жорданнинг сўзларига кўра, Меланья эрининг 2017 йил январь ойида инаугурациясидан кейин Оқ уйга киришга шошилмади. Чунки у ўғли Бэрронга ўқув йилини тугатиш учун имконият беришни истади. У гўё мавжуд вазиятдан, шу жумладан, Дональд Трамп билан тузилган никоҳ шартномаси шартларини яхшилаш учун фойдаланган.

Маълумот учун, уларнинг тўйи 2005 йил январь ойида бўлиб ўтган. Мухбирнинг сўзларига кўра, "дастлабки никоҳ шартномаси турмуш ўртоғига нисбатан сахийлик эмас эди”.

Ўғил учун имтиёзлар

Нашрдан олинган маълумотларга кўра, АҚШнинг биринчи хоними янгиланган никоҳ шартномасида турмуш ўртоғининг ўғли Бэрронни қўллаб-қувватлаш мажбуриятлари янада кенгайиши тарафдори бўлган. "У Бэрроннинг келажаги учун унинг иккинчи фуқаролиги – Словения фуқаролигини кафолатлаш орқали ғамхўрлик қилди. Бу эса унга балоғат ёшига етганида Европада бирор ташкилотда ишлашга имкон беради. Энди у оилавий бизнесдан ташқарида қолмаслиги кафолатланди", дейилади баёнотда.

Жорданнинг сўзларига кўра, Меланья Трамп "молиявий имконият ва мерос масаласида Бэрронга Трумпнинг учта катта фарзанди каби муомала қилинишига оид ёзма далиллар бўлишини истаган".

Trump Organization – АҚШ Президентининг бувиси ва отаси томонидан ўз вақтида йўлга қўйилган компаниялар гуруҳи ҳисобланади. Дональд Трамп уни 1971 йилдан бери бошқариб келаётган эди. 2016 йил ноябрь ойида АҚШ Президенти этиб сайланганидан кейин у ушбу бизнесни бошқаришни катта ўғилларига топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

1583

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made