Трампни таъқиб қилган прокурорга нисбатан тергов бошланди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларидаги мустақил федерал агентлик бўлган Махсус маслаҳат идораси АҚШнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампга нисбатан жиноий таъқиблар билан шуғулланган собиқ махсус прокурор Жек Смитга нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда жума куни “New York Post” нашри хабар берди.

2025 йил январида истеъфога чиқишдан олдин Смит Трампнинг махфий ҳужжатларни нотўғри сақлаши, шунингдек, 2021 йил январида президентлик сайловларида мағлубиятга учраганига қарамай, ҳокимиятни сақлаб қолишга уриниши каби айбловлар бўйича ишларни кўриб чиқди. Натижада Трампга қарши очилган иккала иш ҳам тўхтатилди.

“New York Post” нашрининг ёзишича, Смит Президент, вице-президент ва маъмуриятнинг юқори лавозимли амалдорларидан ташқари ҳукумат амалдорларига сайлов натижаларига таъсир ўтказиш, жумладан, номзодларни қўллаб-қувватлаб чиқиш учун ўз ваколатларидан фойдаланишни тақиқловчи “Ҳетч қонуни”ни бузганликда гумон қилинмоқда.

Терговни сенатор Том Коттон бошлаган, у Смитнинг фаолиятини 2024 йилги сайловларга аралашиш деб ҳисоблаган ва махсус маслаҳат идорасидан тергов бошлашни сўраган.

“Жек Смитнинг қонуний фаолияти Байден ва Ҳарриснинг кампаниялари воситаси бўлган. Смитнинг кўп ҳаракатлари 2024 йилги сайловга таъсир ўтказишдан бошқа ҳеч қандай асосга эга эмас эди, бу федерал қонунни бузади”, дейди Коттон.

ABC News телеканали АҚШ бош прокурори Пам Бонди Смитга Трампга нисбатан тергов ўтказишда ёрдам берган камида 20 кишини ишдан бўшатгани ҳақида хабар берди. Ишдан бўшатилганлар орасида прокурорлар ҳам, суд жараёнларида муҳим роль ўйнамаган ёрдамчилар ҳам бор. Уларнинг хизматдан четлатилишига февраль ойида Бонди томонидан ташкил этилган махсус тезкор гуруҳнинг фаолияти ёрдам берди. Унинг ходимлари Трампга нисбатан сиёсий сабабларга кўра терговларни таҳлил қилишлари керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг