Трамп якшанба куни Ким Чен Ин билан учрашмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп якшанба куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан иккала Корея давлати ўртасидаги чегара ҳудудида учрашади. Бу ҳақда бугун, 29 июнь куни Осакада бўлиб ўтган G20 саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилган. 

Трамп Японияга ташрифи якунида Жанубий Кореяга боришини эълон қилган. "Мен англаб турибман, КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишим аниқ", – деган Трамп. 

Трампнинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин учрашув ҳақидаги хабарни мамнуният билан қабул қилган. 

Илк бор Ким Чен Ин ва Дональд Трамп 2018 йилнинг 12 июнь куни Сингапурда ўтказилган биринчи саммитда учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг