13 декабрь куни Ўзбекистонда қор ва ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 13 декабрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+4 даража ва кундузи +6...+8 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...0, кундузи -2...+3 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+-5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -7...-2 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг