Путин “қизил” ҳудудга боргани ва коронавирусга топшираётган тестлари ҳақида айтиб берди
Олам
−
28 Июнь 2020
9391Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳар 3-4 кунда коронавирусга тест топширяпти. Ҳозирча уларнинг бари манфий натижа берган. Бу ҳақда Путин “Москва. Кремль. Путин” дастури учун берган интервьюсида айтиб берди.
Суҳбат давомида Путин коронавирус беморлари даволанаётган Коммунаркадаги шифохонага бориш ҳаддан ташқари хавфли эмасмиди деган саволга жавоб берди.
“Йўқ, мен бундай ўйламайман. Нега у ерга бордим? Биринчидан, у ерда ҳаммаси қандай ташкиллаштирилганини ўз кўзим билан кўришни истадим. Ҳисоботлардан билиш бошқа. Жойига чиқиб кўриш бошқа. Одатда мен доим шундай қилганман. Ҳар жойда. Нима бўлишидан қатъи назар”, деган Путин.
Путин уни шифохонага бориш фикридан қайтаришга уринишганини ҳам айтиб ўтган.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Россияда ҳозиргача 633 542 кишида коронавирус аниқланган. Аҳамиятлиси беморлар сони кўплигига қарамай уларнинг 9 060 нафари вафот этган ва 398 311 нафари соғайган. Қатор давлатлар Россия коронавирус қурбонларини камайтириб кўрсатаётганига ишоняпти.