Трамп “Паразитлар” ғалабасидан дарғазаб

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Жанубий Корея кино ижодкорларининг “Паразитлар” фильми (Gisaengchung, 2019) “Оскар”нинг бош мукофотини ютганига рози эмаслигини билдирди. Бу ҳақда у Колорадо штатидаги митинг вақтида айтиб ўтди. 

“Жанубий Корея фильми ғолиб бўлди. Бу қанақаси? Бизда Жанубий Корея билан савдода етарлича муаммо мавжуд, уларга бўлса энг яхши фильм учун мукофот беришяпти. Шу яхшими? Билмайман. “Шамолларда қолган ҳисларим”, “Сансет бульвар”ни қайтаринг, ажойиб кинолар бор, ғолиб – Жанубий Кореядан. Бунақаси аввал бўлмаган”, деган Президент.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 февраль куни жанубий кореялик режиссёр Пон Чжун Хонинг “Паразитлар” кинокартинаси Америка кино академиясининг 92-маросимида “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича “Оскар” ютди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп паразитлар

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг