Трамп Нетаньяхуга қарши суд ишини тўхтатишга чақирди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши олиб борилаётган суд ишини тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

Трампнинг сўзларига кўра, Нетаньяхуга қўйилган айбловлар дарҳол олиб ташланиши керак. 

“Мен ҳозиргина Нетаньяхуни судга чақиришгани ҳақида эшитдим. У бу даҳшатли “шоу”ни 2020 йилнинг майидан бери бошидан кечирмоқда – бу мисли кўрилмаган ҳолат! Бу ишлар сигаралар ва яна бошқа кўплаб адолатсиз айбловларга тааллуқлидир. Суд дарҳол бекор қилиниши ёки Нетаньяху афв қилиниши лозим!” деган Трамп. 

Қолаверса, Трамп Нетаньяхуни ўзининг энг яқин ва уйғун ишлаган сиёсий ҳамкорларидан бири деб атаган.

“Менимча, ҳеч ким билан Нетаньяху билан бўлганчалик уйғун ишламаганман. АҚШ қандай қилиб Исроилни қутқарган бўлса, энди Нетаньяхуни ҳам қутқаради”, деган Оқ уй раҳбари. 

Маълумот учун, 2016 йил декабрида Нетаньяхуга қарши коррупция, шахсий ва ҳукумат манфаатларини суиистеъмол қилиш каби бир неча айбловлар билан жиноят ишларини тергов қилиш бошланган. 2020 йилнинг май ойида бу ишлар бўйича суд жараёни старт олган, бироқ кўплаб шарҳловчилар бу жараённи ҳаддан ташқари секин ва сиёсий тусдаги суд деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Бош прокурори, Буюк Британия фуқароси Карим Хон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ҳибсга олиниши бўйича ордер берилишига алоқадорлиги сабабли АҚШ санкциялари остига тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг