Лионель Месси: “Уйдан кўчага чиқмаслик вақти келди”
Спорт
−
15 Март 2020
14401Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб шиддат билан тарқалмоқда. Футбол оламида таниқли футболчилар, мураббийлар ва клуб президентлари COVID-19 вирусини юқтириб олиш ҳолати кузатилмоқда. Каталониянинг "Барселона" клуби футболчиси Лионель Месси ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
"Коронавирус пандемияси инсоният учун хавфли тус олганидан хавотирдамиз. Ушбу вирусни юқтириб олганлар, коронавирус сабаб ҳаёт билан курашаётганларга ёрдам беришни истаймиз. Уларнинг оила аъзоларига сабр тилаймиз. Коронавирусга чалинганларга бор кучимиз билан ёрдам берамиз.
Одамлар саломатлиги доимо биринчи ўринда туриши керак. Бундай вазиятда соғлиқни сақлаш ташкилоти ва давлат органларининг кўрсатмаларига риоя қилиш керак. Чунки бу, коронавирус билан самарали курашишнинг ягона йўли. Масъулиятли бўлиб, уйдан кўчага чиқмаслик вақти келди. Бундан ташқари, бу сизнинг яқинларингиз билан яхши вақт ўтказиш учун ажойиб имкониятдир. Бундай имкониятдан ҳар доим ҳам фойдаланолмаймиз. Бундай қийин вазиятни барчамиз бирдамлик билан енгиб ўтамиз", дейди Лионель Месси
Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар 162 654 киши коронавирусни юқтириб олган. 6069 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 76 219 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.