Тожикистоннинг қўшниларига электр сотишдан олган фойдаси кўпайди

Олам

image

Тожикистоннинг электр энергияси экспортидан олган даромади жорий йилда 1,8 баробарга ошди. Жорий йилнинг 11 ойида республика қўшни давлатларга электр энергияси етказиб бериш орқали 93,5 миллион доллардан ортиқ даромад қилган.

Қайд этилишича, электр энергияси экспорти ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробарга (40,5 миллион доллардан ортиқ) ошган.

Айни пайтда энергетика сектори қўшни давлатларга электр энергияси етказиб бериш ҳажми ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаган. Фақат Афғонистон ва Ўзбекистонга электр энергияси етказиб берилганини қайд этган.

Тожикистонда сўнгги 11 ойда жами 18,7 млрд кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга кўп.

Маълумот ўрнида, “Барқи Тожик” ОАЖ Афғонистон ва Ўзбекистон электр энергетика компаниялари билан электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Келишувга кўра, баҳор-ёз мавсумида Ўзбекистон ва Афғонистонга 3 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилиниши режалаштирилган бўлган.

Тожикистон давлат энергетика холдинги маълумотларига кўра, Афғонистонга электр энергияси иккита электр узатиш линияси - 110 кВ ва 220 кВ орқали экспорт қилинади. 110 кВ кучланишли электр узатиш линиялари орқали етказиб бериладиган электр энергиясининг нархи бир киловатт учун 3 центни, 220 кВ учун эса 4,5 центни, йиллик ўсиш 3 фоизни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг