Тожикистонда рўй берган зилзила Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида сезилди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганмиздек, бугун, 23 февраль куни Тожикистонда кетма-кет 6 марта зилзила содир бўлганди. Маълум қилинишича, зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ҳам сезилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 05:43 да Тожикистонда юз берган зилзила эпимаркази Тошкентдан 435 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича:

  • Фарғона вилоятида – 4 балл, 227 км;
  • Андижон вилоятида – 4 балл, 256 км;
  • Наманган вилоятида – 4 балл, 294 км;
  • Сирдарё вилоятида – 3-4 балл, 413 км;
  • Тошкент шаҳрида – 3-4 балл, 435 км;
  • Жиззах вилоятида – 3-4 балл, 467 км;
  • Сурхондарё вилоятида – 3 балл, 509 км;
  • Самарқанд вилоятида – 3 балл, 523 км;
  • Қашқадарё вилоятида – 3 балл, 614 км;
  • Навоий вилоятида – 3 балл, 666 км;
  • Бухоро вилоятида – 3 балл, 739 км.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг