Тожикистон “Крокус”даги терактда фуқароларининг қўли борлигини рад этди 

Олам

image

Аввалроқ, рус нашрлари “Крокус”да отишма уюштирганлар Тожикистон фуқаролари экани ҳақида хабар тарқатганди.

Шу боисдан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ вакилларига мурожаат билан чиқди.

“Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Москвадаги “Крокус Сити” концерт мажмуасида юз берган теракт муносабати билан Тожикистон фуқароларининг ушбу ҳаракатга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатишга масъулият билан ёндашишингизни сўраймиз.

Терактда Тожикистон фуқароларининг иштироки ҳақида тарқалаётган маълумотлар тасдиқланмаган ва асоссиздир. Шу боис ҳам хабар беришда расмий маълумотларга таянишингизни маслаҳат берамиз.

Ёдда тутингки, текширилмаган ва ишончсиз маълумотларнинг тарқалиши айни пайтда мамлакатдан ташқарида бўлиб турган Тожикистон фуқароларига зарар етказиши мумкин”, дейилади ТИВ мурожаатида.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт фуқаролари муносабат Тожикистон ТИВ Крокус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг