“Тоттенхэм” бош мураббийи ишдан кетди

Спорт

image

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби хорватиялик бош мураббий Игор Тудор билан тузилган шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, клубнинг дарвозабонлар мураббийи Томислав Рогич ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Риккардо Рагначчи ҳам жамоани тарк этган.

47 ёшли Тудор жорий йилнинг 14 февраль куни “Тоттенхэм” бош мураббийи этиб тайинланган эди. У клуб директорлар кенгаши томонидан лавозимидан озод этилган Томас Франкнинг ўрнини эгаллаганди. Мутахассис билан тузилган шартнома жорий йилнинг июнь ойи охиригача амал қилиши керак эди.

Айни пайтда “Тоттенхэм” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 30 очко билан 17-ўринда бормоқда. Жамоа кетма-кет 13 та ўйинда ғалаба қозона олмади. Бундан ташқари, клуб Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Испаниянинг “Атлетико Мадрид” жамоасига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Маълумот учун, Игор Тудор мураббийлик фаолияти давомида Франциянинг “Марсел”, Италиянинг “Ювентус”, “Латсио”, “Верона”, “Удинезе” ҳамда Туркиянинг “Галатасарой” клубларида ҳам ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Премьер-лига “Тоттенхэм” Игор Тудор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг