Валиев Бош прокурорга биринчи ўринбосар бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев Президент фармонига биноан лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Баҳриддин Баҳодирович Валиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Давлат раҳбари фармони билан Абдухалим Холмахматов Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У бошқа ишга ўтказилган.

Маълумот учун, Баҳриддин Валиев 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси унвонига эга. У 2017 йилдан ҳозиргача Тошкент прокурори вазифасида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг