Тошкентнинг модернизм меъморчилиги объектлари UNESCO рўйхатига киритилди
Жамият
−
26 июл 4709 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги модернизм меъморчилиги объектлари UNESCO’нинг халқаро рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Бугун Пусан шаҳрида ўтказилаётган UNESCO Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида мамлакатимиз учун жуда муҳим воқеа рўй берди.Тошкентнинг модернизм меъморчилиги объектлари ушбу ташкилотнинг нуфузли Халқаро рўйхатига расман киритилди”, дейди у.
(22).png.jpg)
Саида Мирзиёеванинг билдиришича, сўнгги 25 йилда Ўзбекистон томонидан тақдим этилган миллий номинация илк бор шундай юксак мақомга сазовор бўлган. Бу фақатгина бир нечта бинонинг эмас, зилзиладан кейинги Тошкентнинг қайта бунёд этилиши билан боғлиқ бутун бир даврнинг эътирофи.
“Ўша йиллари пойтахтимиз замонавий архитектура, Марказий Осиё анъаналари ва ўзига хос иқлим хусусиятларини мужассам этган буткул янги ва бетакрор қиёфа касб этган.Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги навбатдаги ғалабаси – бой меъморий асраб-авайлаш, келажак авлодга безавол етказиш йўлидаги яна бир муҳим қадам хайрли ва бардавом бўлсин!” дейди Президент Администрацияси раҳбари.
(31).png.jpg)
(24).png.jpg)
(25).png.jpg)
(26).png.jpg)
(27).png.jpg)
(28).png.jpg)
(29).png.jpg)
(30).png.jpg)