Саида Мирзиёева: “Қайси йўналишда ишлашимдан қатьи назар давлат йўлида хизмат қилишга тайёрман”
Жамият
−
29 Январь 2020
7752Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтгани, унда АОКА директори вазифасини бажарувчи Комилжон Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева раҳбарликдан кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Саида Мирзиёева АОКАдаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Агентликдаги фаолиятим менинг ҳаётимдаги энг бахтли даврлардан бири бўлди. Олдимизга қўйилган ҳар бир масала ва вазифага астойдил ҳаракат қилган ҳолда ёндашдик. Келажакда ҳам қайси йўналишда ишлашимдан қатьи назар, фақат давлат ва юрт фаровонлиги йўлида қўлимдан келганича хизмат қилишга тайёрман”.
Маълумот ўрнида, Саида Мирзиёева 2019 йилнинг 12 апрель куни АОКА президентининг ўринбосари этиб тайинланганди. У агентликда Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имижини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъул эди.
LiveБарчаси