Тошкентдан Олмаотага учган самолёт турбулентлик зонасига тушиб қолди. Жароҳатланганлар бор
Жамият
−
02 Январь 2023
15858Бугун, 2 январь куни “Тошкент-Олмаота” йўналишида парвоз қилган самолёт кучли турбулентлик зонасига тушиб қолиши оқибатида етти нафар йўловчи тан жароҳати олди. Бу ҳақда “Air Astana” компанияси маълум қилди.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 14:35 да ҳавога кўтарилган. Парвоз вақтида самолёт тўсатдан кучли турбулентлик зонасига тушиб қолган.
Дастлабки маълумотларга кўра, етти нафар йўловчи турли даржадаги тан жароҳатлари олган.
Самолёт соат 16:45 да Олмаотага қўнган. Парвоз экипажи йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Учувчилар воқеа ҳақида аэропорт хизматларини хабардор қилган. Тез ёрдам машиналари ёрдам кўрсатиш учун аэропортда йўловчиларни кутиб олган.
“Авиакомпания содир бўлган воқеадан афсусда ва рейс йўловчиларига ҳар томонлама ёрдам беради. Воқеа ваколатли органлар томонидан текширилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь