Тошкентда янги қурилаётган кўп қаватли уй ёниб кетди
Жамият
−
04 Июль 2019 7648 1 дақиқа
Бугун, 4 июль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида қурилаётган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин соат 06:33 да Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 35-уй қаршисида янги қурилаётган уйнинг ертўласида юз берган. Ертўлада 40 кв.м майдонда пенопласт бўлаклари ёнган.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчириш жанговар бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 06:44 да бартараф этилган.

Ёнғин сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида содир бўлган деб, таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь