Тошкентдаги супермаркетнинг эҳсон қутисига 50 минг доллар ташлаб кетилди
Жамият
−
30 Апрель 2021
38729Тошкент шаҳридаги “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғи томонидан ўрнатилган эҳсон қутисига 50 минг доллар миқдоридаги пул ташлаб кетилди. Бу ҳақда тармоқ раҳбари Зафар Ҳошимов маълум қилди.
“Бугун навбатдаги қути очилиб, пуллар саналиб, тахлаётганимизда, қутидан ўндан ортиқ оқ конверт чиқди. Уларни очиб қарасак, конвертлар ичида жами 50 минг доллар пул бор экан.
Оғир касалга чалинган болакайларга Рамазон ойининг табаррук кунларида шундай гўзал эҳсон қилган номаълум инсон амали эзгулик, олижаноблик ва муқаддас Рамазон ойи ҳислатларига бўлган ишончимизни янада орттирди”, деб ёзади тадбиркор.
Ҳошимовнинг маълум қилишича, корхонада ушбу қутиларга тушган барча маблағлар “Эзгу амал” ҳайрия жамғармаси ҳисобига йўналтирилади. Бу жамғарма саратон касалига йўлиққан болаларга ёрдам беришга ихтисослашган.
Маълум қилинишича, пуллар ўзбек сўмига ўгирилиб, 564 млн 120 минг сўм жамғармага юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь