Тошкентдаги мактаблардан бирини сув босди

Жамият

Бугун, 12 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 71-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ҳовлиси сувга тўлгани видеоси тарқалди.

Видеода кўриниб турибдики, бино ичкарисдаги ўқувчилар ҳовлига чиқа олмаяпти, ташқаридагилар эса ичкарига кира олмаяпти. Воқеа тушдан кейин, катта эҳтимол билан дарслар тугагандан сўнг рўй берган. Чунки, синфхоналарнинг чироғи ёниқ, кун ҳам кеч бўлганини видеотасвирдан англаса ҳам бўлади.

Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмоқда. Бу табиий ҳолат. Аммо ушбу тасвирдаги манзара кишини ташвишга солади. Бунча сув тўпланганига қараганда, бу мактабда бу муаммо бир йиллик ёки икки йиллик ташвиш эмас, анча йиллардан бери юзага келган масала эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг