Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи боланинг оғзига латта тиқиб, қийнади (видео)
3-саҳифа
−
01 июл 36792 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги “Rayyona kids” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчига нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, боланинг оғзига мато тиқиб, қийнади. Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа вазирлик томонидан назоратга олинган, ҳуқуқ тартибот органлари масъуллари таркибида Ишчи гуруҳ тузилган.
Билдирилишича, воқеанинг барча тафсилотларига аниқлик киритилади ва тегишли тартибда ушбу ҳолатда касб этика қоидаларига риоя этмаган, ҳолатга жавобгар бўлган барча мактабгача таълим ташкилоти ходимларига қонун доирасида чора кўрилади.
Шунингдек, лицензия талабларига жавоб бермайдиган, видеодаги ҳолат акс этадиган ҳар қандай мактабгача таълим ташкилотларининг лицензиясини бекор қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги “Кўзмунчоқ” хусусий боғчасида ёш болани калтаклаган тарбиячи ишдан олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси