Тошкентда жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз ўзини поезд остига ташлади
3-саҳифа
−
13 Февраль 2021
29315Тошкентда “Яланғоч” ва “Салар” станцияларнинг оралиғида ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган қиз ўзини поезд остига ташлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, айни пайтда қиз шифохонада. Тергов органлари томонидан юқоридаги ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкентнинг Яшнобод туманида, тартибга солинмайдиган темир йўл кесишмаларидан бирида тепловоз ва Cobalt иштирокида тўқнашув содир бўлган. Оқибатда ҳеч ким жабрланмади ва ҳозирда юз берган ҳодиса тафсилотлари Тошкент шаҳар ЙҲХБ ИИББ томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент шаҳрида “селфи“ тушиш мақсадида поезд вагони устига чиққан 18 ёшли йигитни 27 минг вольт ток урганди.
LiveБарчаси