Тошкентда ЙТҲ содир этган ҳайдовчилар жанжаллашди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Cobalt ва Lacetti автомашиналарининг тўқнашуви оқибатида, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги муштлашув акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 1 сентябрь куни соат тахминан 15:45 да, Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Яшнобод тумани, Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этишган. Тўқнашув туфайли, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб кетган.

Оқибатда Cobalt автомашинасининг йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг